Ҳарбий қисмда ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда долзарб мавзу бўйича фикрлар алмашилди

53

Ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий савиясини ошириш, уларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган янги қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини етказиш, дунёда ва ён-атрофимизда содир бўлаётган глобаллашув жараёнларига нисбатан онгли муносабат ва фаол ҳаётий позицияни шакллантириш, бурчга садоқат, масъулият, фидойилик туйғуларини ошириш мақсадида Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги шахсий таркиби билан “Классик ва замонавий геосиёсий жараёнлар ҳақида тушунчалар” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унга Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби ўқув дастури бошлиғи Баҳром Хўжанов таклиф қилинди.

Тадбир дунё ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият тўғрисидаги тезкор ахборот етказиш билан бошланди. Шундан сўнг сўзга чиққан Баҳром Хўжанов геосиёсат тўғрисида асосий тушунчалар, геосиёсат фан сифатида яратилиш тарихи, қонуниятлар, замонавий муносабатлар, уларнинг классификацияси, турлари ва кўринишлари тўғрисида гапирди.

Машғулот қизиқарли ва замонавий педагогик усуллардан фойдаланган ҳолда ўтказилди ҳамда савол-жавобларга бой бўлди. Ҳарбий хизматчилар саволларига маърузачи томонидан батафсил тушунтиришлар берилди. Тадбир ўзининг долзарблиги билан иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти