Ҳарбийлар иштирокида “Ватан учун яшайлик” номли ижодий учрашув бўлиб ўтди

9

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Ахборот ресурс марказида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида таниқли шоир Турди Ҳайдар билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

“Ватан учун яшайлик” номли ушбу учрашувнинг аввалида шоир ўз ижодидаги тинчликни, Ватанни мадҳ этувчи энг сара шеьрларини армуғон этган бўлса, бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ҳам ўз ижодий машқларини устоз шоир билан ўртоқлашди.

Шоирга ҳамроҳ бўлиб келган шогирдлари ҳам даврага ўз шеьрлари билан янада файз киритишди. Ватанга, ота-онага ва ёрга садоқат ҳисларини тараннум этувчи шеьрлар гулдастаси барчада илиқ таассурот қолдирди.

Дўстона ва самимий кайфиятда ўтган учрашувда ҳарбий хизматчилар адабиёт, шеърият бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларга ижодкордан жавоб олишди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти