«РEМБАТ» мусобақаси ғолиблари тантанали кутиб олинди

58

Тошкент халқаро аэропортида Россия Федерациясининг Омск шаҳрида ўтказилган “РЕМБАТ” – “Энг илғор таъмирлаш ва эвакуация батальони” мусобақаси ғолибларини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақа ғолиблари Мудофаа вазирлиги қошидаги ҳарбий оркестр жамоаси томонидан ижро этилган дилгир оҳанглар садосида қарши олинди. Ғолиблар шарафига илиқ сўзлар айтилди.

Қувонарлиси, Тошкент ҳарбий округи вакиллари ҳам ушбу ғалабага муносиб улуш қўшдилар.

Эслатиб ўтамиз, Мудофаа вазирлиги терма жамоаси якка тартибдаги пойга, ҳарбий техника эстафетаси, отиш тайёргарлиги, жамоа сардорлари беллашуви шартларини муваффақиятли бажариб, якунда умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни қўлга киритди.