
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Энг яхши саф қўшиғи” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Бу ҳақда марказ пресс-атташеси шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Хайрулло Ўлмасов хабар берди.
“Энг яхши саф қўшиғи” кўрик-танлови взводлар ҳамда курслар ўртасида ўтказилди. Саф қўшиқларининг барчаси ватанпарварлик руҳида бўлиб, уни эшитган ҳар бир инсоннинг она Ватанга бўлган муҳаббати, садоқати янада ортиши табиий.
Взводлар ўртасида 2-ўқув взводи ғолиб деб топилган бўлса, курслар ўртасида эса 1-ўқув курси биринчи ўринга эгаллади.
Ғолиблар марказ қўмондонлиги томонидан Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти
Хатолик ҳақида огоҳлантириш
Ушбу матн текшириш учун муаллифга юборилади: