“Нукус” полигонида кўргазмали машғулот ташкил этилди

84

Шимоли-ғарбий ҳарбий округи “Нукус” дала ўқув майдони танкодромида техникаларни темир йўл платформаларига юклаш ва мустаҳкамлаш бўйича кўргазмали машғулот ўтказилди.

Кўргазмали машғулотда округ ҳарбий қисм командирлари ва муассаса бошлиқлари ҳамда ёш лейтенантлар, Қуролли Кучлар фахрийлари иштирок этишди.

Машғулот давомида темир йўл транспортларига ҳарбий техникаларни юклаш ва уларни мустаҳкамлаш, ҳарбий эшелонни хавфсизлигини таъминлаш бўйича тажрибалар амалда намойиш этилди.

Кўргазмали машғулот доирасида округ спорт взводи ҳамда қўриқлаш ва хизмат кўрсатиш взводлари шахсий таркиби билан автоматдан ўқув ўқ отиш машғулотлари ўтказилди.

Округ қўмондонлиги томонидан ўз хизмат мажбуриятларига сидқидилдан ёндашган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга миннатдорчилик эълон қилинди ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати