Хонободдаги ҳарбий шаҳарчада 20 ўринга мўлжалланган тикув цехи фойдаланишга топширилди

13

Ўзбекистон Президентининг 5 та муҳим ташаббусида қайд этилган масалаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Қарши шаҳрида жойлашган Хонобод қўрғонидаги ҳарбий шаҳарчада тикув цехи фойдаланишга топширилди.

Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини иш билан таъминлаш мақсадида яратилган 20 та иш ўрни уй бекалари учун Ҳайит айёмида ажойиб совға болди.

Тикув цехининг очилиш маросимида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда Қарши ҳарбий прокуратураси вакиллари иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар бу каби иш ўринларининг яратилиши ҳарбий хизматчиларнинг ҳаётини янада фаровон қилиш йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларнинг натижаси эканлигини таъкидладилар.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти