Қуролли Кучлар академиясида спортчилар билан учрашув

13

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида мамлакатимизнинг бир қатор машҳур спортчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда спортнинг кикбоксинг, пинчак силат ва бошқа турлари бўйича жаҳон чемпионлари ҳамда халқаро тоифадаги спорт усталари ҳисобланган спортчиларимиз ўзларининг қўлга киритган ютуқлари, бунга эришишдаги машаққатлар ҳақида йиғилганларга гапириб берди.

Жумладан, пинчак силат бўйича халқаро тоифадаги спорт усталари Абдумалик Салимов ва Аюбхон Абдуллаев томонидан намойиш этилган “мастер класс” намуналари академия курсантлари ва бу ерда хизмат бурчини ўтаётган ҳарбий хизматчиларда катта қизиқиш уйғотди. Ҳарбий хизматчилар томонидан берилган саволларга спортчиларимиз тўлақонли жавоб беришди.

Тадбир якунида спортчиларга академия раҳбарияти томонидан ташаккурномалар тақдим этилди. Спортчилар ҳарбий хизматчиларнинг шарафли ва масъулиятли хизмат бурчларини ўташларида омадлар ёр бўлишини тилади ҳамда улар билан эсдалик учун суратга тушишди.                   Шунингдек, келажакда бу каби учрашувларда кўп бор иштирок этишга истак билдириб қолишди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти