Ўзбекистоннинг “Эльбрус ҳалқаси” жамоаси биринчи ўринда кетмоқда

28

Россия Федерациясининг Кабардин Болқория Республикасида бешинчи халқаро армия ўйинлари доирасида бўлиб ўтаётган “Эльбрус ҳалқаси” мусобақасига вакилларимиз пешқадамликни қўлдан бой бермаяпти.

Хусусан, дарё тўсиқлар ва тошли йўлаклардан ўтиш шартида  юртдошларимиз малака ва маҳоратда нималарга қодир эканлигини амалда намойиш этишди.

Шундай қилиб мазкур шартлар натижаларига кўра, Ўзбекистон биринчи ўринни қўлга киритди. Қозоғистон жамоаси иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, учинчи ўрин Россия жамоасига насиб этди. Энди барча жамоалар тоғ тизмалари бўйлаб ҳаракатланишади ва ҳаракат давомида мусобақа шартида кўрсатилган вазифаларни бажаришади.

Мазкур мусобақада Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Ҳиндистон ва Марокко қироллиги жамолари иштирок этмоқда. Покистон ва Арманистон жамоалари эса кузатувчи давлатлар ҳисобланади.

“Эльбрус ҳалқаси” мусобақаси ҳарбий хизматчиларнинг тоғ тайёргарлиги бўйича маҳоратини синовдан ўтказадиган ўзининг бир қатор мураккабликлари билан аҳамиятли.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти