Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги “Танк биатлони” жамоаси энг яхши натижа билан ярим финалга чиқди  

53

Халқаро армия ўйинларининг “Танк биатлони” мусобақасида илк бор иштирок этаётган юртимиз ҳарбий хизматчилари энг яхшит натижа билан ярим финалга йўл олди. Бу ҳақда Москва вилоятининг “Алабино” полигонида воқеа жараёнларида бевосита иштирок этаётган Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти мухбирлари капитан Шунқор Бўриев ва шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Исломжон Қўчқоров хабар бермоқда.

Якка тартибдаги пойга баҳсларига кичик сержант Жобирбек Имомназаров бошчилигидаги экипаж аъзолари якун ясаб берди. Шунинг билан “Танк биатлони” мусобақасининг гуруҳ баҳсларига якун ясалди.

Натижаларга кўра, вакилларимиз 11 давлат жамоаси иштирок этаётган гуруҳда энг яхши натижани қайд этиб, ярим финал масаласини ҳал этишди. Сўнгги баҳсда механик-ҳайдовчи сержант Каримбек Ўринов ўз билим ва маҳоратини намойиш этиб, экипажни қисқа вақт ичида белигалаган нишонларни яксон этиб, финиш чизиғини босиб ўтишини таъминлади.

Шу куни ярим финал учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, вакилларимиз иккинчи гуруҳдан жой олиб, 13 август куни асосий баҳсларга киришадиган бўлди. Унда эстафета шарти бўйича учта экипажимиз 4 километру 100 метрлик масофада жойлашган тўсиқлардан ўтиши талаб этилади.

Шундай қилиб, “Танк биатлони” мусобақасининг иккинчи гуруҳида биринчи босқич якунларига кўра, Ўзбекистон билан бирга яна 7 та жамоа яримга финалга йўл олди. Судан, Зимбавбе ва Ангола жамоалари мусобақани тарк этди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти