“АрМИ—2019”: Ўзбекистонлик ҳарбийлар Эльбурсни забт етишга тайёр

119

Россия Федерациясининг Кабардин Болқор Республикасида бешинчи халқаро армия ўйинлари доирасида бўлиб ўтадиган “Эльбрус ҳалқаси” мусобақасида иштирок этиш учун Ўзбекистондан борган ҳарбий хизматчилар жиддий тайёргарлик кўришмоқда.

Подполковник М.Бобожонов бошчилик қилаётган ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар маҳорати, тайёргарлигига беллашув ташкилотчилари юқори баҳо берди.

Ҳарбий хизматчиларнинг тоғ тайёргарлиги бўйича маҳоратини синовдан ўтказадиган “Эльбрус ҳалқаси” мусобақаси ўзининг бир қатор мураккабликлари билан кўпчиликда катта қизиқиш уйғотади. Хавфли ва экстремал вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш, ироданинг мустаҳкамлиги, кучли сабр-бардош ва ўзига бўлган ишонч мусобақада катта аҳамиятга эга.

Вакилларимиз ҳозирда тоғ дарёсидан ўтиб, тоғ тизмасига кўтарилиш машғулотларини бажаришмоқда. Кўзга ташланаётган баъзи бир хато ва камчиликлар бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Мусобақада Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Ҳиндистон ва Марокаш қироллиги жамолари иштирок этади. Покистон ва Арманистон жамоалари эса кузатувчи давлатлар ҳисобланади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти