Ҳарбий кийим русумларининг намунавий лойиҳалари

257

Ҳарбий хизматчиларни замонавий, барча талабларга жавоб берадиган ҳарбий кийим русумлари билан таъминлаш Қуролли Кучларимиз таъминотини яхшиланишининг муҳим шартидир. Шу боис давлатимиз раҳбарининг Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ҳарбий кийим русумларининг янги моделлари устида изланишлар олиб борилди.

Ҳарбий кийим русумларининг мазкур намунавий лойиҳалари кенг жамоатчиликнинг муҳокамаси учун эълон қилинмоқда.

Таклиф ва мулоҳазаларингизни қуйидаги манзилларга:

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси 100 уй,

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигимоддий-техник таъминот бош бошқармаси буюм таъминот бошқармасига.

Телефонлар: (0371) 269-86-14, 269-86-09, (998 90) 349-29-65 (телеграмм).

Электрон манзил: libos@mudofaa.uz га юборишингиз мумкин.

Сизнинг таклифларингиз ҳар жиҳатдан пухта тайёрланган, мураккаб иқлим шароитларига чидамли бўлган ҳарбий кийимлар ишлаб чиқарилишига асос бўлади.

Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати

ФАХРИЙ ҚОРОВУЛ КИЙИМЛАРИ НАМУНАСИ

Фахрий қоровул учун пальто

ФАХРИЙ ҚОРОВУЛ учун ПАЛЬТО

 Фахрий қоровулдаги  ҳарбий хизматчилар учун.

Газмол таркиби: кашемир.Астар матоси 100 % синтетик тола. Иссиқ тутувчи мато 100 % «синтепон» кимёвий толаси.

Ранги: тўқ кўк

Белгиланиши:  қиш давридаги  тантанали маросимларучун.  

Бош кийим: формали  фуражка.

 

Фахрий қоровул №1
Фахрий қоровул №2
Фахрий қоровул №3
Фахрий қоровул №4
Фахрий қоровул №5
Фахрий қоровул №6

ФАХРИЙ ҚОРОВУЛ учун МУНДИР  ВА ШИМ

 Фахрий қоровулдаги  ҳарбий хизматчилар учун.

Газмол таркиби: габардин – вискоза, спандекс ва пахта толаси. Астар матоси 100 % синтетик тола.

Ранги: тўқ кўк

Белгиланиши:  тантанали маросимларучун.

Бош кийим: формали фуражка

ТАНТАНА КИЙИМЛАР НАМУНАСИ

 

Тантана кийими №1
Тантана кийими №2
ТАНТАНАВОР КИТЕЛЬ ВА ШИМ

Офицерлар таркибидаги шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар учун.

Газмол таркиби: ярим жунли мато, 50 % жун ва 50% полиэстер. Астар матоси 100 % синтетик тола.

Ранги: “шувоқ”(полынь)

Белгиланиши: тақдирлаш тадбирлари  ва тантанали маросимлар учун

Бош кийим: формали  фуражка

Тантана кийими №3
ТАНТАНАВОР КИТЕЛЬ ВАШИМ

Офицерлар таркибидаги шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар учун.

Газмол таркиби: ярим жунли мато, 50 % жун ва 50% полиэстр. Астар матоси 100 % синтетик тола.

Ранги: “шувоқ”(полынь)

Белгиланиши: тақдирлаш тадбирлари ва тантанали маросимлар учун.

Бош кийим: формали  фуражка

Тантана кийими №4
ТАНТАНАВОР КИТЕЛЬ ВА ШИМ

Офицерлар таркибидаги шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар учун.

Газмол таркиби: ярим жунли мато, 50 % жун ва 50% полиэстер. Астар матоси 100 % синтетик тола.

Ранги: “шувоқ” (полынь)

Белгиланиши: тақдирлаш тадбирлари ва тантанали маросимларучун.

Бош кийим: формали фуражка

КУНДАЛИК КИЙИМЛАРИ НАМУНАСИ

Кундалик кийим №1
КУНДАЛИК КОСТЮМ (ОФИС УЧУН)

 Катта офицерлар таркибидаги (майордан то полковниккача) шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар учун.

Газмол таркиби: ярим жунли мато, 50% жун ва 50% полиэстер; астар – 100% кимёвий тола.

Ранги: “шувоқ” (полынь)

Белгиланиши: қўшилма штаби ва ундан юқори  штабларда, муассасаларда  ишлаш вақтида, шунингдек хизматдан ташқари вақтда кийиш учун.

Бош кийим: формали фуражка

Кундалик кийим №2
КУНДАЛИК КОСТЮМ (ОФИС УЧУН)

Оддий аскар, сержант ва кичик офицерлар (лейтенантдан то капитангача) таркибидаги  шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар учун.

Газмол таркиби: ярим жунли мато, 50% жун ва 50% полиэстер; астар – 100% кимёвий тола.

Ранги: “шувоқ” (полынь)

Белгиланиши: қўшилма штаби ва ундан юқори  штабларда, муассасаларда  ишлаш вақтида, шунингдек хизматдан ташқари вақтда кийиш учун.

Бош кийим: формали фуражка

Кундалик кийим №3

КУНДАЛИК КОСТЮМ (ОФИС УЧУН)

 Катта офицерлар (майордан то полковниккача) таркибидаги шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар учун.

Газмол таркиби: «Rip-Stop» ип тола 65%, кимёвий тола ёки иплар35 %; астар – 100% кимёвий тола. 

Ранги: тўқ яшил

Белгиланиши: қўшилма штаби ва ундан юқори  штабларда, муассасаларда  ишлаш вақтида, шунингдек хизматдан ташқари вақтда кийиш учун.

Бош кийим: каркассиз формали фуражка

Кундалик кийим №4

ТРИКОТАЖДАН ТИКИЛГАН «ПОЛО» ЁЗГИ КЎЙЛАГИ

 Офицер ва сержантлар таркибидаги шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар учун.

Газмол таркиби: трикотаж полотно, 65 % пахта, 30 % полиэстер ва 5 % лайкра.

Ранги: «хаки».

Белгиланиши: хизматни ўташ, дала машқлари ва жанговар ҳаракатларвақтида кийиш учун.

Бош кийим: формали фуражка

 

Кундалик куртка №1

ДЕМИСЕЗОН (БАҲОРГИ ВА ЁЗГИ)  КУРТКА

Оддий аскар, сержант ва  офицерлар таркибидаги  ҳарбий хизматчилар учун.

Газмол таркиби: «Rip-Stop» ип тола 65%, кимёвий тола ёки иплар35 %; иссиқ тутадиганастар – 100% «синтепон» кимёвий толаси. 

Ранги: тўқ яшил

Белгиланиши: йилнинг совуқ даврида хизмат ва хизматдан ташқари вақтда ишда кийиш учун.

Бош кийим: каркассиз формали фуражка

Кундалик куртка №2
Кундалик куртка №3
Кундалик куртка №4
Кундалик куртка №5
КАПЮШОНЛИ ҚИШКИ  КУРТКА

 Офицерлар таркибидаги шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар учун.

Газмол таркиби:100% полиэстер. Астар – 100 % кимёвий толадан. Иситувчи мато – момиқ (пух).

Ранги: “шувоқ” (полынь)

Белгиланиши:штаб, муассасаларда ишлаш хизматдан ташқари вақтларда кийиш учун.

Бош кийим: иссиқ тутувчи матоли кепка.

ДАЛА КИЙИМЛАРИ НАМУНАСИ

Дала кийими №1

ЁЗГИ ДАЛА КОСТЮМИ

Офицер ва сержантлар таркибидаги шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар учун.

Газмол таркиби: аралаш ип мато, 60%ип толаси ва 40 % кимёвий тола ёки иплар. Костюм астари ип толали матодан.

Ранги: камуфляж қилинган «Мультикам»

Белгиланиши: хизматни ўташ, дала машқлари ва жанговар ҳаракатларвақтида кийиш учун.

Бош кийим:  кепка (бейсболка)

Дала кийими №2
Дала кийими №3
Дала кийими №4
Дала кийими №5
Дала кийими №6
Дала кийими №7
Дала кийими №8
Дала кийими №9

ЁЗГИ ДАЛА КОСТЮМИ

Офицер ва сержантлар таркибидаги шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар учун.

Газмол таркиби: аралаш ип мато, 60%ип толаси ва 40 % кимёвий тола ёки «Рип-стоп»иплар, бошқа вариантлар бўлиши мумкин. Костюм астари ип толали матодан.

Ранги: камуфляж қилинган ( 3 вариантда)

Белгиланиши: хизматни ўташ, дала машқлари ва жанговар ҳаракатларвақтида кийиш учун.

Бош кийим: ёзги  фуражка ёки кепка (бейсболка).

Дала курткаси №1

КАПЮШОНЛИ ҚИШКИ ДАЛА КУРТКАСИ

Офицер ва сержантлар таркибидаги шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар учун.

Газмол таркиби: аралаш ип мато, «Рип-стоп» 60%ип толаси ва 40 % полиэстер. Астар матоси 100 % кимёвий  тола. Иситувчи мато – холофайбер.

Ранги: камуфляж қилинган

Белгиланиши: хизматни ўташ, дала машқлари ва жанговар ҳаракатлар вақтида кийиш учун.

Бош кийим:  кепка (бейсболка)

Дала курткаси №2
КАПЮШОНЛИ ҚИШКИ ДАЛА КУРТКАСИ

Офицер ва сержантлар таркибидаги шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар учун.

Газмол таркиби: Оксфорд матоси (100 % полиэстер). Астар – 100 % кимёвий толадан. Иситувчи мато – холофайбер.

Ранги: “шувоқ” (полынь)

Белгиланиши: хизматни ўташ, дала машқлари ва жанговар ҳаракатлар вақтида кийиш учун.

Бош кийим: иссиқ тутувчи матоли кепка