Қарши гарнизонидаги ҳарбий қисмда очиқ эшиклар куни ўтказилди

74

Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли Қарши гарнизонидаги харбий кисмда “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” муносабати билан Қарши харбий прокуратураси ҳамда Ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши билан ҳамкорликда очик эшиклар куни ўтказилди.

Унда ҳарбий қисм шахсий таркиби, Қарши ҳарбий прокуратураси масъул офицерлари, Ёшлар иттифоқи Қашкадарё вилоят кенгаши фаоллари ва ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Ҳарбий қисм меҳмонлари замонавий учув аппаратлари, ҳарбий учувчилар ва ҳарбий хизматчиларга яратилган шароитлар ҳамда жорий йилнинг июнь ойида ҳарбий қисм ташкил этилганининг 70 йиллиги муносабати билан бунёд этилган очиқ осмон остидаги қирувчи самолётлар музейи билан танишаркан, юртимизда ҳарбий авиациа соҳасига қаратилган улкан эътиборнинг айни дамда ҳаво сарҳадларимизнинг дахлсизлигидаги аҳамияти хусусида хабардор бўлди.

Очиқ эшиклар куни мобайнида ҳарбий қисмга ташриф буюрган меҳмонлар Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари соҳасида ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб олдилар.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникация департаменти