Фоторепортаж: Мудофаа вазирлиги бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг “Мардликка етаклар – Ватан туйғуси!” номли илк гала-концерти бўлиб ўтди

24

“Туркистон” санъат саройида Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасаларида ташкил этилган бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг “Мардликка етаклар – Ватан туйғуси!” номли илк катта гала-концерти бўлиб ўтди.

Концерт дастури асосан ёшлар қатламига мўлжалланган бўлиб, унда Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари, фарзандлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол ёшлари ҳамда бир қатор давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари иштирок этди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти