Ҳарбий хизматчилар иштирокида давра суҳбати ўтказилди

70

Ўзбекистон Республикаси Куролли Кучлари академиясида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида “Ҳарбий хизматчилар томонидан йўл ҳаракати ҳодисаларини  содир этилишини олдини олиш ҳамда  йўл ҳаракати қоидаларига киритилаётган ўзгаришлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мутахассислар юртимизда йўл ҳаркати ҳодисалари содир этилишини олдини олиш бўйича замон талаблари асосида амалга оширилаётган ишлар, соҳада қилинган янгиланиш ва ўзгаришлар хусусида сўз юритди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош Бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи майор Акмал Юнусов ҳарбий хизматчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти