Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоаси Минскда ўтказилаётган спорт мусобақасида иштирок этмоқда

19

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги терма жамоаси Беларусь Республикасида ўтказилаётган дўстона армия чемпионати мусобақаларида иштирокини давом эттирмоқда.

Мусобақалар командирлар стартларидан иборат бўлиб: Макаров пистолетидан ўқ отиш, турникда тортилиш, 3, 1 км масофага югуриш ва сузиш кабилардан иборат.

Ҳарбий кўпкураш: 100 метр масофага югуруш, турникда тортилиш, гранатани узоққа улоқтириш, тўсиқлардан ўтиш ва 3 км масофага югуриш.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги терма жамоаси  мусобақада иккинчи ўринда бормоқда. Биринчи ўринда мезбон Беларусь Республикаси жамоаси кетмоқда.

Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти