“Энг илғор мутахассис” танловининг иккинчи босқичи бошланди

12

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг 2019 йил 8 апрелдаги тегишли буйруғи талабларига мувофиқ, жорий йилнинг 11 июль кунидан 13 июль кунига қадар Шарқий ҳарбий округ миқёсида доимий шайликдаги ҳарбий қисм ва алоҳида батальонлар мутахассислари билан “Энг илғор пулемётчи”, “Энг илғор мерган”, “Энг илғор гранатомётчи”, “Энг илғор АГС-17 ҳисоби”, “Энг илғор СПГ-9 ҳисоби” танловлари бошланди.

Ушбу мусобақага юқорида номлари кўрсатилган жамоаларнинг барча мутахассислари жалб этилди.

“Мен ғолиб бўламан” шиори остида бошланган мусобақа қизғин давом этмоқда.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти