Қаршида ҳарбий хизматчилар “Мурувват уйи” тарбияланувчилари ҳолидан хабар олди

91

Қарши шаҳрида бир гуруҳ ҳарбийлар 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан вилоятдаги “Мурувват уйи”га ташриф буюриб, болажонлар ҳолидан хабар олди.

Ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақалари ҳамда ҳарбий ватанпарварлик тадбирларини ташкил этиш ҳафталиги доирасида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳамда Қашқадарё вилояти Ёшлар иттифоқи кенгаши билан ҳамкорликда кўплаб тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, ЖҒМҲО масъул офицерлари бошчилигида Қаршидаги меҳрибонлик уйига ташриф буюрилиб, ҳарбий оркестр томонидан байрам концерти ташкил этилди. Болажонларга турли-туман совға-саломлар улашилди.

Шунингдек, ҳарбий оркестр Карши шаҳридаги “Савдо мажмуасида” ҳам ўз репертуар дастури билан шахар аҳолисини хушнуд қилдилар.

Байрам тадбирларида 300 дан ортиқ ёшлар иштирок этди.