“Ягонасан муқаддас Ватан” танловининг иккинчи босқичи ғолиблари аниқланди

65

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги маданият марказида “Ягонасан муқаддас Ватан” қўшиқлар танловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.

Танловда ижро этилган она Ватанга муҳаббат, бурчга садоқат, ватанпарварлик каби қўшиқлар тадбир иштирокчилари қалбидан чуқур жой олиб, уларнинг олқишига сазовор бўлди.  Ҳарбий хизматчилар орасида иқтидор ва истеъдодлиларнинг кўплиги танловнинг ушбу босқичининг юксак савияда ўтишини таъминлади.

Қатнашчилар иккита шарт бўйича беллашди. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари эса баҳолашда мавзу ва шеърнинг тўғри танлангани, ижро маҳорати ва саҳна маданиятига риоя этилиши каби мезонларга эътибор қаратишди.

Дастлаб она юртга муҳаббатни мадҳ этувчи қўшиқлар куйланди. Шундан сўнг иштирокчилар эркин мавзуда ўз иқтидорларини намойиш этишди.

Танловнинг иккинчи босқичида ғолибликни қўлга киритиб, навбатдаги босқичга йўл олган ҳарбий хизматчиларни тадбир иштирокчилари гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватлаб туришди. Соғлом рақобат ва ўзаро дўстлик муҳитида ўтган тадбир барчага кўтаринки кайфият улашди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти