“Темурбеклар мактаблари” да навбатдаги битирув бўлиб ўтди

129

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли Фарғона, Самарқанд ва Урганч “Темурбеклар мактаби”да навбатдаги битирув тантаналари бўлиб ўтди.

Тадбирларда ҳарбий округлар қўшинлари қўмондонлиги масъул офицерлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар ҳамда ўқувчи ва ёшлар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан ташкил этилган «Темурбеклар мактаблари»да ўқиш юртимиздаги ҳар бир ёш учун эзгу орзуга айланиб улгургани, бу ерларда таҳсил олаётган ёшлар ҳаёт мактабида ҳар томонлама тобланиб, илк ҳарбий билим ва кўникамаларни эгаллаши билан бирга, мустақил фикрлашга, кенг дунёқарашга эга бўлиб, энг асосийси ватанпарвар бўлиб тарбия топишаётганликлари ҳақида алоҳида тўхталишди.

Ҳаяжонли дамлар етиб келди. Ўқувчиларга мактабни битирганликлари тўғрисидаги дипломлар тантанали равишда топширилди. Шундан сўнг ота-оналар ва ёшлар ўз фикрларини билдириб, битирувчи ўқувчиларнинг келажак ҳаётларига омад тилашди.

Тадбир якунида ташкил этилган концерт дастурлари барчада ўзгача завқ ва шавқ улашиб, битирув тантаналарининг юксак савияда ўтишини таъминлади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти