“Намунали ҳарбийлар оиласи” кўрик танловининг республика босқичи ғолиблари аниқланди

27

Бугун, 16 июнь куни Қарши шаҳрида жойлашган вилоят мусиқали драма театрида “Намунали ҳарбийлар оиласи” кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Унда Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий округлар ва ҳарбий қўшилмалардан келган жами 9 нафар ҳарбий хизматчининг оиласи турли шартлар бўйича ўзаро беллашди.

Кўрик-танловда қуйидаги 5 та шарт бўйича баҳслашилди:

  • Мустаҳкам оила – жамият таянчи;
  • Ота – оила устуни;
  • Она – моҳир яратувчи;
  • Фарзандим – дилбандим;
  • Тезкор савол-жавоб.

Танлов иштирокчиларини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари Феруза Акрамова бошлиқ ҳайъат аъзолари баҳолаб борди.

Мазкур танловни ўтказишдан мақсад – ҳарбий хизматчилар оилаларидаги маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишнинг самарали механизмларини яратиш, ёшларни катта ҳаётга тайёрлаш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича бир қатор вазифалардан иборат.

Якуний натижларга кўра, Тошкент ҳарбий округидан келган капитан Акбар Азимовнинг оиласи ғолиб дея топилди. Иккинчи ўрин эса шартнома бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар Расулбек Собировнинг оиласига насиб этди.

Кучли учликка Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги вакили катта сержант Фарҳод Қувондиқовнинг оиласи якун ясади.

Ғолиб ва иштирокчилар Мудофаа вазирлиги томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати