Армия спортчиси Бишкекда ўтказилган турнирда совриндорлар қаторидан жой олди

21

Жорий йилнинг 10—12 июнь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказилган юнон-рим кураши бўйича халқаро мусобақада Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзоси, шартнома бўйича ҳарбий хизматчи Абдурашид Бердалиев -60 кг вазн тоифасида 3-ўринни қўлга киритди. Бу мазкур турнирда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси учун ягона медал ўлиб қолди.

Халқаро турнирда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Бразилия ва Ўзбекистондан борган спортчилар иштирок этди.