AK-3 ва PM-3 қуролларидан отиш мусобақасида Тошкент ҳарбий округи пешқадам бўлди

50

Марказий ҳарбий округи полигонида АК-3 ва ПМ-3 қуролларидан отиш бўйича Мудофаа вазирлиги  чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада олий ҳарбий ўқув муассалари, ҳарбий округлардан жами 32 жамоа – 195 нафар ҳарбий хизматчи иштирок этди.

Баҳслардан кўзланган асосий мақсад Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ўртасида бўлиб ўтадиган чемпионатга тайёргарлик кўриш ва кучли спортчиларни саралашдан иборат.

Натижаларга кўра ПМ-3 йўналишидаТошкент ҳарбий округи шарафини ҳимоя қилган катта лейтенант Рустам Жавлиев 1-ўринни қўлга киритди.  АК-3 йўналиши бўйича ҳам Тошкент ҳарбий округи мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Унга кўра:

1-ўрин: Тошкент ҳарбий округи. Майор Дониёр Жуманов;

2-ўрин: Тошкент ҳарбий округи. Сержант Ҳабибулло Саидов;

3-ўрин: Тошкент ҳарбий округи. Шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Жамолиддин Камолов.

Якуний натижаларга кўра умумжамоа ҳисобида Тошкент ҳарбий округи мусобақа пешқадамига айланди.

Иккинчи ва учинчи ўринлар Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантлари ҳамда Марказий ҳарбий округ жамоасига насиб этди.