Қуролли Кучлар бадиий ходимларига ҳар ойлик тақдирлаш пули берилади 

42

Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли артистлари ва бадиий ходимлари лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик тақдирлаш пули берилади.

Ҳукуматнинг айрим қарорларига қўшимчалар (493-сон, 13.06.2019 й.) киритилди.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли артистлари ва бадиий ходимларига:

  • узоқ муддат хизмат қилганлиги учун лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик тақдирлаш пули;
    • пенсияга чиқишда – имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистлар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 75 фоизи (152 минг сўм) миқдорида, артистлар ва бадиий ходимлар учун 50 фоиз (101 минг 365 сўм) миқдорида ойлик устама тўланади.