Округ миқёсидаги тактик ҳаракатлар давом этмоқда (фоторепортаж)

37

Кеча, 11 июнь куни Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби томонидан Тошкент ҳарбий округи қўшинлари юқори даражадаги жанговар шайликка келтирилган эди. Бугун, округ миқёсидаги тактик ҳаракатлар Ўзбекистон Қуролли Кучлари куч тузилмалари билан ҳамкорликда давом этмоқда.

Тошкент  ҳарбий округининг  “Чирчиқ” ва “Ангрен” полигонларида, шунингдек, Бекобод ва Олмалиқ каби чегараолди ҳудудларида олиб борилаётган тактик ҳаракатларда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардия Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги ҳудудий бошқарма ва бўлинмалари ҳам иштирок этмоқда.

Ҳамкорликда олиб борилаётган машғулотлар давомида “Ангрен” умумқўшин тоғ полигонида ҳарбий хизматчилар зирҳли техникларда отиш тайёргарлиги бўйича амалий тажриба ва кўникмаларини оширмоқда. Бунда ҳарбий хизматчиларнинг белгиланган вазифани меъёрга асосан ўз вақтида бажаришларига катта эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, ҳарбий хизматчилар мутахассисликлари бўйича назорат синов машғулотларини топширишди.