Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида ёшлар учун кўргазма ташкил этилди (фото)

47

Ўзбекистон Қуролли Кучларида ягона бўлган Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида ўқувчи ёшлар билан дарслар ҳамда кўргазма ташкил этилди.

Мазкур ўқув масканида дастлаб ҳарбийлар учун мактаб ўқувчилари томонидан чизилган расмлар кўргазмаси ташкил этилди. Шундан сўнг йигит-қизлар таълим муассасаси тингловчилари ҳаёти билан яқиндан танишишди. Отиш тренажёри, компютер синфи ҳамда кутубхона ўқувчилар ихтиёрида бўлди.

Тадбир якунида ҳарбийлар ва ўқувчилар ўртасида давра суҳбат ўтказилди.