“Фориш” тоғ полигонида Ҳалқаро армия ўйинларига тайёргарлик кўрилмоқда

53

Марказий ҳарбий округига қарашли “Фориш” тоғ полигонида Мудофаа вазирлиги миқёсида “Штатдан ташқари ПМ-3 ва АК-3 қуролларидан ўқ отиш” тури бўйича саралаш мусобақаси ўтказилмоқда.

Мазкур мусобақада қатнашган жамоалар якка ва гуруҳ таркибида отиш кўрсаткичларига қараб баҳоланади. “ПМ-3 ва АК-3” пистолет ва автоматдан уч маротаба белгиланган вақт орқалиғида (ПМ-3 дан ташқари) тиззалаб, ўтирганча ва тук турганча ўқ узилади.

Барча ҳарбий округ ва олий ҳарбий таълим муассасаларидан ташриф буюрган жамоа аъзолари ўзарао куч синашди.

Эсллатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳарбийлари 2017 йилда Қирғизистоннинг Иссиққўл шаҳрида ўтказилган МДҲга аъзо мамлакатлар армиялари ўртасидаги нуфузли мусобақада кузатувчи сифатида иштирок этган. 2018 йилда эса ўзбек ҳарбийлари биринчи маротаба ушбу мусобақада иштирок этган.