Қуролли Кучлар куч тузилмалари ҳамкорлигида ўтказиладиган ҳарбий ўқувлар белгилаб олинди

17

Марказий ҳарбий округига қарашли Жиззах шаҳридаги ҳарбий қисмларнинг бирида Қуролли Кучлар куч тузилмалари ўртасида ҳамкорликдаги машғулотларга тайёргарлик кўриш ҳамда вазифаларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилди.

Жумладан, округ қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари штаб бошлиғи раҳбарлигида ҳарбий ўқувлар ҳарбий округ ҳудудида бўлиб ўтади.

Тактик ҳаракатлар “Жиззах-Зомин-Бахмал” йўналиши бўйлаб, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардия Жиззах вилоятларидаги ҳудудий бошқарма ва бўлинмалари билан ҳамкорликда жанговар вазифалар бажарилади.

Ўқув машғулотлари давомида қўшинларни турли йўналишларга ташлаш кўзда тутилган. Махсус бўлинмаларнинг ҳарбий хизматчилари Мудофаа вазирлиги Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли вертолёт авиацияси ёрдамида ташланади. Қолган бўлинмалар эса автомобил ва зирҳли техникаларда катта масофаларга марш уюштиради.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати