Фиджида 6 та олтин медални қўлга киритган ҳарбий спортчилар Тошкент аэропортида кутиб олинди

29

Бугун, 11 июнь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида оғир атлетика бўйича Фиджи пойтахти Сувада ўтказилган Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган ҳарбий спортчилар тантанали равишда кутиб олинди.

1—8 июнь кунлари Фиджида ёшлар ўртасида оғир алтетика бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада терма жамоамиз 2 спортчи билан иштирок этиб, 100 фоизлик натижани қайд этди. Мусобақада Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзоси Адҳамжон Эргашев (-67 кг) ҳамда Акбар Жўраэв (-109 кг) даст, силтаб кўтариш, шунингдек, икки кураш бўйича ҳам барча олтин медалларни ўз ҳисобларига ёздириб, жаҳон чемпионатида жами 6 та олтин медалга сазовор бўлишди.

Таъкидлаш керакки, мусобақа якуни бўйича эркаклар ўртасида умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади.
Қаҳрамонларни кутиб олиш маросимида Мудофаа вазирлиги спорт клуби раҳбарияти, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вакиллари ҳамда спортчиларнинг яқинлари иштирок этди.

Мудофаа вазирлиги ҳарбий оркестри садолари остида кутиб олинган спортчилар жаҳон ареналарида кўрсатган юксак натижаларига билан муборакбод этилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати