Лейтенант Надия Дусанова Осиё гран-присининг иккинчи босқичида ҳам ғолибликка эришди

48

Хитойнинг Chongqing шаҳрида ўтказилган Осиё гран-присининг иккинчи босқичида ҳам Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзолари муваффақиятли иштирок этишди.

Баландликка сакрашда 189 см поғонани забт эта олган лейтенант Надия Дусанова мазкур мусобақаларнинг иккинчи босқичида ҳам биринчиси каби Осиёнинг тенгсиз спортчиси эканини исботлади.

Яна бир ҳамюртимиз Нигина Шарипова 100 м масофага югуришда 11,61 натижа қайд этиб, Ўзбекистон терма жамоасига бронза медалини олиб берди.

Учкарра сакраш секторида Руслан Қурбонов 5 поғонадан жой олди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати