Қуролли Кучлар академиясига Олмон мутахассислари ташриф буюрди

1

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси профессор ўқитувчилари ва Германия Федератив Республикаси Қуролли кучлари мутахассислари иштирокида икки томонлама ўрнатилган ҳарбий ҳамкорлик доирасида машғулотлар ўтказилди.

Учрашувда олмон ҳарбий мутахассиси Клаус Хютгер “Критик инфратузилмалар” мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, ўзбек-олмон мудофаа вазирликлари тизимида олиб борилаётган янгича ёндашувлар ўзаро таққосланиб, атрофлича муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, ўша куннинг ўзидаёқ Германия Федератив Республикаси Бундесвернинг Мюнхен университети профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг ташрифи ҳам амалга оширилди. Унда “Бундесвернинг Мюнхен университетида офицерларнинг таълим олиш жараёни”, “Аскарларни тайёрлаш доирасида Бундесвернинг психосоциал тармоғи” мавзуларида маърузалар тингланиб, ҳар икки давлат мудофаа вазирликлари тизимидаги ютуқ ва камчиликлар таҳлил қилинди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати