Покистон делегацияси Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида бўлди

2

Покистон Ислом Республикаси Қуруқликдаги қўшинлари коллежи коменданти генерал-майор Сарфраз Али бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясига ташриф буюрди.

Делегация академиянинг инфратузилмаси, ўқув-моддий базаси билан танишди.Таълим даргоҳининг профессор-ўқитувчилар таркиби билан биргаликда ўтказилган семинар-тренинг машғулотларида ҳар икки томон вакилларининг маърузалари тингланди. Икки мамлакат ҳарбий билим юртлари келгусидаги ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган мақсадли режаларни белгилаб олди.

Учрашув давомида делегация аъзолари Қуролли Кучлар давлат музейида ҳам бўлиб, миллий армиямиз тарихи ва бугунига оид маълумотлар билан яқиндан танишишди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати