Шаҳрисабз-Қарши йўлида ЙТҲ содир бўлди

140
Бугун тахминан соат 8:05 ларда Шаҳрисабз-Қарши автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини фавқулодда комплекс текширувдан ўтказиш режасига мувофиқ, ҳарбий автомобиллар колоннаси ўқув-машғулотлар ўтказиш ҳудуди томон йўл олаётган эди. Юқорида қайд этилган йўл чорраҳасидаги ҳаракат ҳарбий автомобиль инспекцияси ходимлари томонидан тартибга солинаётган эди.
Инспекторлар ҳаракатни тақиқлашга ишора қилганига қарамай, давлат рақами “70 U 110 MA” бўлган “Ласетти“ русумли автомобиль ҳаракатланишда давом этди. Натижада у “ЗИЛ-131” русумли ҳарбий юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Уч киши – енгил автомобиль ҳайдовчиси ва икки йўловчи ҳалок бўлди,“Ласетти“нинг яна бир йўловчиси жароҳат олди.
Жабрланган фуқарога ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатилди, ҳозирда унинг ҳолати барқарор ва ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати