Самарқандда навқирон авлод вакилларига ҳарбийлардан байрам дастури

2

Бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланаётган “Ёшлар куни” тантанаси Марказий ҳарбий округнинг Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмда эрта тонгдан ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида миллий спорт ўйинлари мусобақаси билан бошланди.

Шундан сўнг ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилар карантин қоидларига риоя этиб, фарзандларига ва ёшларга қувонч улашиш мақсадида театр ва концерт дастурларини намойиш этишди. Ибратли ва қизиқарли театр ва саҳна кўринишлари ёшлар учун унитилмас лаҳзаларни ҳадя қилди.

Шунингдек, тадбир давомида, ҳарбийлар ва ёшлар ўртасида турли спорт ўйинлари, жумладан, шахмат-шашка, велоспорт, арқон тортиш, билан бирга рассомчилик, китобхонлик конкурслари ўтказилди.

– Бугун давр шиддатли, дунёдаги вазият мисли кўрилмаган суръатларда тез ва кескин ўзгариб бормоқда. Ижтимоий ҳаётимизда кўплаб ижобий жараёнларни акс эттириш ва ёш авлоднинг қалби ва онгини эгаллашга қаратилган маънавий таҳдидлардан уларни асраш мақсадида ушбу тадбирларни ташкил этганмиз, – дейди капитан Зуҳриддин Тоиров. – Бугун ҳарбий қисмда ёшларни карантин қоидаларига риоя этган ҳолда қабул қилдик. Зеро уларнинг хавф-хатардан йироқ бўлган ҳолда байрамни нишонлаб, унитилмас онлардан баҳраманд бўлишига ҳисса қўшиш бизга завқ бағишлайди.

Тадбир якунида иштирокчиларга эсдалик совғалари тақдим этилди ва танкчилар батальони шахсий таркиби томонидан ёшларга байрам дастурхони ташкил этилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати