Марказий ҳарбий округ ҳудудида ёшлар учун илк бор ”Ватанпарварлар” полигони барпо этилади

13

Навоий шаҳрида жойлашган Ёшлар марказида ўтказилган илмий-амалий конференцияда «Навоий вилояти тажрибаси»га оид янги тизим ва истиқболдаги режалар ҳақида сўз борди.

Дастлаб, ёшлар эътиборига Қуролли Кучлар куч тузилмалари билан ҳамкорликда қурол-аслаҳа ҳамда ҳарбий техникалар кўргазмаси намойиш этилди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокими Қобул Турсунов «Ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳини шакллантириш: Муаммолар, ечимлар ва вазифалар» мавзусидаги илмий-амалий анжуманни очиб берди. Конференцияда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Айбек Саидов ҳамда вилоят миқёсидаги соҳага алоқадор экспертлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, олимлар ўз маърузлари билан қатнашди.

Қисқа вақт ичида вилоятдаги мактабларда «Ватанпарварлар бурчаги» ташкил этилиб, муассасалар ҳарбий қисм ва мудофаа ишлар бўлимларига бириктирилади. Шунингдек, йигит-қизлар билан ҳарбийлашган мусобақаларни ташкил этиш, уларни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида биринчи маротаба округ ҳудудида «Ватанпарварлар» полигони барпо этилади.

Бундан ташқари, Хатирчи, Томди ва Конимех туманларида тарихий-ўлкашунослик музейи ташкил этилади. 6000 нафардан зиёд ёшлар учун янги иш ўринларини яратилади. Ватанпарварлик руҳидаги асарлар яратилиш учун кўрик-танловлар, ҳарбий-ватанпарварлик фестиваллари ҳамда ҳарбийларни фарзандлари таҳсил олаётган мактабларда «Менинг дадам – Ватан ҳимоячиси»! мавзусида учрашувлар ўтказилади. МТМларда «Илк қадам» ўқув дастури ишга туширилади. Округ ҳудудидаги полигонларда эса жанговар ва тактик машғулотлар ўтказилиб, унда ёшларни иштироки таъминланади.

Кунни иккинчи ярмида анжуман иштирокчилари ёш тоифасига кўра гуруҳларга бўлиниб, машғулотларга жалб этилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати