Нуронийлар ва ҳарбийлар учрашуви

2

Бугун, 13 февраль куни Андижон вилоти, туман ва шаҳар Нуронийлар жамғармаси раислари округ қўшинлари қўмондони ва унинг ўринбосари билан учрашди.

Нуронийлар Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмда бўлиб, ҳарбий хизматчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишишдилар.

Шундан сўнг, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Лутфулла Бузруков сўзга чиқиб, ҳозирги кунда ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбия қилишимиз учун ҳарбий хизматчилар ва нуроний отахонлар билан ҳамкорликда ўтказилиши лозим бўлган тадбирлар механизми ва режасини яратиш борасида тўхталиб ўтди.

Нуронийлар жамғармаси раислари томонидан берилган савол ва таклифлар инобатга олиниб, Андижон вилояти ёшларининг тарбияси ва келажаги билан боғлиқ ишлар белгилаб олинди.

Андижон вилояти Нуронийлар жамғармаси раиси Ўктамжон Охунов ўз сўзида албатта, бундай вазифани биз бугундан бошлаб бажаришимиз шарт, дея ўз фикрларини  билдирди.

Тадбир сўнгида, нуроний отахонлар ҳарбий қисм ошхонасида бир пиёла чой устида суҳбат қурдилар.

 

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати